7136

«Реал» – Испания чемпиони!

Спорт 22 май 9:39 471

Испания чемпионатининг сўнгги 38-туридан ўрин олган “Малага” – “Реал” учрашуви якунига етди. Унда меҳмонлар 0:2 ҳисобда ғалабага эришишди.

Чемпионлик тақдирини ҳал қиладиган учрашувнинг илк дақиқаларида “Реал” ярим ҳимоячиси Иско 2 дақиқада Роналдуга заргарона услубда тўпни етказиб берди. Камени билан бирга-бир вазиятга чиқиб борган Криштиану “Малага”нинг сўнгги ҳимоячисидан қочиб кетиб, учрашувда ҳисобни очди.

Голдан сўнг олдинга ўтиб олган “қироллик клуби”да гол уриш учун талайгина имкониятлар бўлди. Яна Роналду ҳамда Камени ўртасида дуэль юзага келди, аммо бу сафар “Малага  дарвозабони хавфни бартараф этиб, жамоасини муқаррар голдан сақлаб қолди.

“Реал” дарвозасига гол уриб, “Барселона”га чемпионликни тақдим этишни ваъда берган “Малага” ҳужумчиси Сандро Рамирес биринчи бўлимда Кейлор Навас қўриқлаётган дарвозага уч марта хавф солди.

Биринчи зарбада Навас тўпга бор кучи билан ташланди ва натижада дарвоза тўсинига урилиб кичик жароҳат олди. Рамиреснинг қолган икки зарбаси ҳам кутилганиданда ҳам хавфли кўриниш олди. Жамоалар танаффусга 0:1 ҳисобида йўл олишди.

Иккинчи бўлимни фаол бошлаган “Реал” вакиллари 54-дақиқага келиб, Тони Кросснинг ўнг қанот бурчагдан кўтарган тўпини голга айлантиришди. Рамоснинг зарбасидан кейин қайтган тўпни Бензема “Малага” дарвозасига жойлаб қўйди.

“Малага”дан “Реал”га ўтган Искони захирага олинаётган вақтда мезбонлар мухлислари илиқ кузатиб қўйишди. Эҳтиросларга бой бўлган ўйинда Хамес Родригес майдонда Исконинг ўрнини эгаллади.

Балки бугунги ўйин Родригес учун “Реал” либосидаги сўнгги учрашув бўлиши мумкинлиги эҳтимоли юқори.

Ўйининг қолган қисмида “Реал” ўйинни тўлиқ ўз назорати остида ўтказди ва сафарда “Малага”ни мағлуб этиб, Испания чемпионига айланди.

«Қироллик клуби» мухлисларини 33-марта чемпионлик билан табриклаймиз!

Испания чемпионати, 38-тур.

“Малага” – “Реал” 0:2 (0:1, 0:1)

Голлар: 0:1 – 2 Роналду, 0:2 – 55 Бензема.

Малага”: Камени, Вильянуэва, Рикка, Торрес, Эрнандес, Ресио, Камачо, Форнальс, Кеко (Чори Кастро, 60), Хони Родригес (Дуда, 72), Сандро Рамирес (Шарлес, 69).

Реал Мадрид”: Навас, Варан, Марсело, Данило, Рамос, Иско (Хамес, 66), Каземиро (Ковачич, 66), Кроос, Модрич, Роналду, Бензема (Мората, 73).

Огоҳлантиришлар: Камени (56), Хони Родригес (57).

 

Изоҳ билдириш