7133

Шавкат Мирзиёев Эрон президенти Ҳасан Руҳонийга мактуб йўллади

Ўзбекистон 22 май 9:26 275

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев эронлик ҳамкасби Ҳасан Руҳонийга мактуб йўллаб, уни президент сайловидаги ишончли ғалаба ҳамда бу лавозимга қайта сайланиш билан табриклади. Бу ҳақида ТИВ матбуот хизмати хабар бермоқда.

Ўз мактубида давлат раҳбари сайлов натижалари Эрон халқининг Ҳасан Руҳоний олиб бораётган ички ва ташқи сиёсатга юксак ишончидан далолат беришини алоҳида таъкидлади.

Ўзбекистон Президенти томонлар ҳамкорликда ўзаро муносабатларни янги босқичга кўтара олишига ишонч билдирди.

Шавкат Мирзиёев Ҳасан Руҳонийга узоқ умр, мустаҳкам соғлиқ, омад ва давлат фаолиятида янги мувафаққиятлар, Эрон халқига эга тинч ва фаровонлик тилаб қолди.

Изоҳ билдириш