7077

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Ар-Риёдга келди

Ўзбекистон 21 май 21:00 238

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Саудия Арабистони Подшоҳи Салмон бин Абдулазиз Ол Сауднинг таклифига биноан 21 май куни Ар-Риёд шаҳрида ўтадиган араб-мусулмон мамлакатлари ва АҚШ саммитида иштирок этиш учун Саудия Арабистонига келди.

Ўзбекистон Президентини расмий кутиб олиш маросими бўлиб ўтди. Олий мартабали меҳмон шарафига фахрий қоровул саф тортди.

Шавкат Мирзиёевнинг Саудия Арабистонига ташрифи доирасида қатор икки томонлама учрашувлар ҳам ўтказиш режалаштирилган.

Саудия Подшоҳи ва Валиаҳди билан музокараларда мамлакатларимиз ўртасида сиёсий, савдо-иқтисодий, инвестициявий ва бошқа соҳалардаги ҳамкорликни янада ривожлантириш масалалари кўриб чиқилади.

Изоҳ билдириш