7023

«Ўзбек йўлбарслари» Кубада ҳал қилувчи жангга чиқишади

Спорт 19 май 22:50 417

Эртага Тошкент вақти билан соат 05:30 да «Uzbek Tigers» боксчилари Кубанинг «Cuba Domadores» жамоаси боксчиларига қарши жанг қиладилар

Ушбу тўқнашув олдидан иккала жамоа боксчилари ва мураббийлари ўртасида вазн ўлчаш маросими бўлиб ўтди.

Эртага 52 кг вазн тоифасида Жасурбек Латипов Йосбани Вейтиага қарши жанг қилса, 60 кг вазн тоифасидаги боксчимиз Элнур Абдураимов Альварес Эстрадани мағлуб этиши лозим бўлади.

Шаҳрам Ғиёсов (69 кг) Рио Олимпиадасида Лондон Олимпиадаси чемпиони Рониель Иглесиасни мағлубиятга учратганди. У эртага ҳам шу ишни такрорлаши керак!

Бектемир Мелиқўзиев (81 кг) ҳам Рио Олимпиадаси олтин медали соҳибига қарши жанг қилади.

+91 кг вазндаги Баҳодир Жалолов эса Лардуэт Гомесга қарши жангга чиқади.

Агар 5 та жанг якунига кўра кубаликлар фойдасига 3:2 ҳисоби қайд этилса, Мирзобек Ҳасанов Яндри Тойракка қарши жанг қилиши керак.

Лекин умид қиламизки, вакилларимиз ушбу жангга ҳожат қолдиришмайди ва тўқнашувни ўз фойдаларига ҳал қиладилар.

Изоҳ билдириш