6893

Ўзбекистонга Туркия туризм вазири бошчилигидаги делегация келади

Ўзбекистон 19 май 9:54 294

Май ойи охирида Туркия маданият ва туризм вазири Наби Авжи Ўзбекистонга ташриф буюради, деб хабар берди Ўзбекистон туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси матбуот хизмати.

Хабарга кўра, қўмита раиси Анвар Шаропов Туркиянинг Ўзбекистондаги элчиси Аҳмет Башар Шан билан учрашув ўтказган.

Учрашувда Туркия маданият ва туризм вазири Наби Авжининг май ойи охирида Ўзбекистонга ташриф буюриши кун тартибининг асосий мавзуси бўлган.

Хабар қилинишича, вазир билан биргаликда турк инвестиция компаниялари ва туристик фирмаларининг бир қатор вакиллари ҳам ташриф буюришади.

«Учрашув давомида республикада туристик соҳада ўтказилаётган ислоҳотларнинг бориши, ривожланиш суръати ҳамда туризм инфратузилмасини тубдан яхшилаш бўйича ҳукумат томонидан амалга оширилаётган чора-тадбирлар ҳақида Туркия томонига маълумот берилди», дейилади хабарда.

Изоҳ билдириш