681

Ўзбекистонда фармацевтика корхоналари имтиёзга эга бўлади

Вазирлар Маҳкамасининг норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар порталига жойланган қарорда ёзилишича, Ўзбекистонда фармацевтика маҳсулотларини ишлаб чиқарувчиларга кенг турдаги имтиёзлар ва преференциялар тақдим этиш режалаштирилмоқда.

«Республикада фармацевтика саноатини тезкорлик билан ривожлантириш учун қулай шарт-шароитларни яратиш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарор лойиҳасига кўра, дори воситалари, тиббий мақсаддаги буюмлар ва маҳсулот ишлаб чиқаришдаги ёрдамчи материалларни чиқаришга ихтисослашган ташкилотларни 2021 йил 1 январигача республикада ишлаб чиқарилмайдиган технологик ускуналар, материаллар, бутловчи қисмлар ва захира қисмлар учун божхона тўловларидан озод этиш режалаштирилмоқда.

Ҳужжат, шунингдек, ушбу соҳада фаолият олиб борувчи кичик корхоналарга 2017 йил 1 апрелдан ишчиларнинг ўртача бир йиллик сонини солиқ классификациясини ўзгартирмасдан туриб, 200 кишигача кўпайтириш имкониятини тақдим этади.

Ўзбекистон Марказий банкига ваколатли тижорат банклари билан биргаликда тегишли ариза берилганидан кейинги 90 календар куни ичида импорт хом ашёси ва ёрдамчи материалларни сотиб олиш учун маблағлар конвертациясини амалга ошириш тавсия этилади.

Изоҳ билдириш