6755

“Ислом бирдамлик ўйинлари”да Ўзбекистоннинг натижаси

Спорт 18 май 15:08 417
Озарбайжон пойтахти Боку шаҳри мезбонлик қилаётган “Ислом бирдамлик ўйинлари” ўзининг қизғин палласига кирди.

Кеча, 17 май куни спортчиларимиз 9 та медални қўлга киритишди. Олтин медалларимиз сони 8 тага етди. Оғир атлетикачимиз Рустам Жангабаев терма жамоамизга кечаги баҳслардаги ягона олтин медални тақдим этди.

Шунингдек, ҳисобимизда 12 та кумуш, 23 та бронза, жами 43 та медаль бор. Бу билан медаллар жамғариш бўйича умумжамоа ҳисобида 4-ўринни эгаллаб турибмиз.

54 та олтин, 45 та кумуш, 38 та бронза, жами 137 та медални қўлга киритган Туркия терма жамоаси ҳамон 1-ўринни банд этган.

Озарбайжон терма жамоаси иккинчи ўринда боряпти. Мезбонлар ҳисобида 50 та олтин медаль бор. Кумуш медаллар сони 29, бронза эса 20 тани ташкил қилмоқда. Уларнинг умумий медаллари сони бир кам 100 тага етди.

Умуман олганда, шу кунгача 21 та давлат терма жамоаси камида битта олтин медални қўлга киритишга муваффақ бўлишди. 54 та иштирокчи давлат жамоаларидан 33 таси камида битта бронза медалга эгалик қиляпти.

ASR.UZ нинг TELEGRAMдаги каналига қўшилинг ва сўнгги янгиликларни ўтказиб юборманг
Изоҳ билдириш