6658

Янги қарор: Ўқув муассасалари ҳарорати, эшик ва деворлар ранги ҳамда ўсимликлар турларига доир

Ўзбекистон 18 май 9:36 421

2017 йил 10 май куни Вазирлар Маҳкамаси Ўзбекистон Республикасининг «Техник жиҳатдан тартибга солиш тўғрисида»ги Қонунига мувофиқ, ўрта махсус, касб-ҳунар ва олий таълим муассасалари ўқув хоналарининг хавфсизлигига қўйиладиган ягона талабларни белгилаш мақсадида 265-сонли қарорни қабул қилди.

Унга кўра, ўрта-махсус, профессионал ҳамда олий таълим муассасаларидаги ҳар бир ўқув хонасида ҳавонинг нисбий намлиги салқин кунларда – 18-22 даража, илиқ кунларда 24-27 даража иссиқ бўлиши керак. Шунингдек микроиқлим параметрларини таъминлаш учун хоналар вентиляция ва иситиш тизимлари билан жиҳозланган бўлиши талаб этилади. Кондиционер тизими (агар мавжуд бўлса) шундай жойлашган бўлиши керакки, у ўқувчилар ҳамда педагоглар саломатлигига зиён етказиши керак эмас. Танаффус пайтида хоналарни шамоллатиш зарур.

Ҳужжатга кўра, ўқув муассасалари деворлари оч рангларда (сариқ, сарғиш, пушти, яшил, ҳаворанг) бўлиши керак. Эшиклар учун энг мақбул ранглар сифатида жигарранг ёки оқ ранглар танланган. Дераза ромлари эса оқ рангда бўлиши мақсадга мувофиқ.

Кимёвий лабаратория хоналари поли кислотага чидамли материаллардан бўлиши талаб этилади.

Бундан ташқари, ўқув муассасаларида аллергияни келтириб чиқарувчи ҳамда тиконли ўсимликлар, шунингдек таълим олувчи ва берувчиларнинг саломатлигига салбий таъсир кўрсатиши мумкин бўлган бошқа ўсимлик турларини сақлаш тақиқланади.

Ҳужжатда шунингдек ёнғин ва электр энергияси хавфсизлиги талаблари ҳам белгилаб берилган.

Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари У.У. Рўзиқулов зиммасига юклатилди.

Изоҳ билдириш