6631

Шавкат Мирзиёев: иссиқхона – даромад манбаи

Ўзбекистон 18 май 8:39 288

Давлат раҳбари Ховос туманидаги “Ҳожи Гадойбой ота” хусусий корхонаси томонидан ташкил этилган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштиришга мўлжалланган иссиқхонани кўздан кечирди. Бу ҳақида Ахборот дастурида  хабар берилди.

Сирдарё вилоятида 2016-2020 йилларда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини чуқур қайта ишлаш бўйича янги корхоналар қуриш, амалдагиларини реконструкция ва модернизация қилиш, ярим тайёр ва тайёр озиқ-овқат маҳсулотлари, қадоқлаш материаллари ишлаб чиқариш дастури доирасида иссиқхонага Жанубий Кореяда ишлаб чиқарилган юқори самарадорликка эга замонавий ускуналар келтириб ўрнатилган.

Қиймати 625 минг доллар, майдони бир гектар бўлган иссиқхонада йилига 150-200 тонна қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштирилади. Маҳсулотларнинг асосий қисмини экспорт қилиш режалаштирилган.

Президент мазкур иссиқхонани кенгайтириш, бошқа вилоятларда ҳам шундай корхоналар ташкил этиш, мазкур соҳа вакилларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш кераклигини таъкидлади.

Шу ернинг ўзида вилоятда амалга оширилиши режалаштирилаётган мева-сабзавот маҳсулотларини етиштириш, сақлаш ва қайта ишлаш лойиҳалари тақдимоти ҳам ўтказилди.

Изоҳ билдириш