6597

Ўзбекистон молия вазири ОТБ бошқарувчилари кенгаши мажлисида иштирок этди

Ўзбекистон 17 май 15:41 192

Ўзбекистон Молия вазирлиги раҳбари Ботир Ходжаев бошчилигидаги делегация Осиё тараққиёт банки бошқарувчилар Кенгашининг 50-юбилей йиғилишида иштирок этди. Бу ҳақида вазирлик матбуот хизмати хабар берди.

ОТБ бошқарувчилари Кенгаши йиғилиши 2017 йилнинг 5-7 май кунлари Япониянинг Йокогама шаҳрида бўлиб ўтди.

Ўзбекистон делегацияси ОТБ раҳбарияти ва бошқа молия институтлари вакиллари билан қатор учрашувлар ўтказди.

Томонлар қўшма лойиҳаларнинг амалга ошириш жараёни ва ҳамкорликни ривожлантириш истиқболларини муҳокама қилишди.

ASR.UZ нинг TELEGRAMдаги каналига қўшилинг ва сўнгги янгиликларни ўтказиб юборманг
Изоҳ билдириш