6438

Тошкент Чимкент билан ҳамкорликни кенгайтирмоқда

Иқтисод 16 май 9:51 348

12−13 май кунлари Чимкент шаҳрида (Жанубий-Қозоғистон вилояти) Тошкент ишлаб чиқарувчиларининг биринчи кўргазмаси бўлиб ўтди, деб хабар қилди пойтахт ҳокимияти ахборот хизмати.

Кўргазмада Тошкент шаҳридаги 150 дан зиёд корхоналар иштирок этиб, 1000 зиёд турдаги электротехника, металлургия ва кимё, енгил саноат ва озиқ-овқат, мебель ва қурилиш саноати, халқ истеъмол моллари маҳсулотлари намойиш этилди.

Шунингдек кўргазма ишида Жанубий-Қозоғистон вилоятининг 5000 нафардан зиёд тадбиркорлари қатнашди. 18 млн.доллардан зиёд экспорт контрактлари ва шартномалари ҳамда келишув баённомалари имзоланди.

 

ASR.UZ нинг TELEGRAMдаги каналига қўшилинг ва сўнгги янгиликларни ўтказиб юборманг
Изоҳ билдириш