6432

Шавкат Мирзиёевнинг Россия ва Хитойга қилган ташрифлари экспертлар томонидан баҳоланди

Ўзбекистон 16 май 9:25 369

Халқаро муносабатлар ахборот-таҳлил марказида ШҲТ форумининг XII йиғилиши доирасида Ўзбекистонда бўлиб турган Россия ва Хитой экспертлари иштирокида туркум давра суҳбатлари бўлиб ўтди. Бу ҳақида «Жаҳон» ахборот агентлиги хабар бермоқда.

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Россия ва Хитойга давлат ташрифлари мазкур мулоқотларнинг асосий мавзусига айланди. Россиялик экспертлар гуруҳи раҳбари, Стратегик тадқиқотлар институти директор ўринбосари Тамара Гузенковага кўра, давлат раҳбарининг Москвага ташрифига ҳали бошланмай туриб катта эътибор берилди, унинг бориши ва якунлари эса жуда кенг ёритилди.

Масаланинг аҳамиятли томони, гарчи бу ҳам юқори қимматга эга бўлса-да, имзоланган шартномаларнинг умумий суммаси билан боғлиқ эмас. Биз эришилган келишувларни амалга ошириш жараёнида икки томонлама муносабатларимиз янги даражага кўтарилиши, кучли туртки олишига эътибор қаратишимиз лозим. Ўзаро уринишлар туфайли кўплаб янги корхоналар очилиши, янги иш ўринлари яратилиши, инвестиция сиёсати кучайишига ишончим комил. Шартномавий-ҳуқуқий база тимсолидаги имкониятлардан тўғри тасарруф этилса, Россия ва Ўзбекистон иқтисодиёти ижобий ўзгаришларни яқин орада ҳис этади.

Тамара Гузенкова, Стратегик тадқиқотлар институти директор ўринбосари

Хитой халқаро ва стратегик тадқиқотлар институти ижрочи директори Гуань Гуйхайнинг билдиришича, мамлакатда Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг Хитойга илк ташрифига жиддий тайёргарлик кўрилди. Музокаралар якуни бўйича жуда кенг миқёсдаги ҳужжатлар тўплами имзоланди, ўзаро ҳамкорликни янада кенгайтириш ва чуқурлаштиришга икки томон ҳам тайёрлиги билдирилди.

Хитой «Бир макон, бир йўл» ташаббусини амалга ошириш бўйича барча шерикларни муҳим деб ҳимоблайди, бироқ Ўзбекистон улар орасида алоҳида, таъбир жоиз бўлса, салмоқли ўрин эгаллайди. Республика улкан геосиёсий салоҳиятга эга. Биз буни биламиз ва қадрлаймиз. Ўзаро манфаатли шериклигимиз келгусида муваффақиятли ривожланишидан умидвормиз. Хитой Ўзбекистон сиёсий ва иқтисодий тизимидаги шиддатли ўзгаришлар жараёнини диққат билан кузатиб бормоқда.

Гуань Гуйхай, Хитой халқаро ва стратегик тадқиқотлар институти ижрочи директори

Изоҳ билдириш