6392

Садритдин Махаматдинович Туробжонов ТДТУ ректори этиб тайинланди

Ўзбекистон 15 май 18:08 794

Садритдин Махаматдинович Туробжонов Ислом Каримов номидаги Тошкент давлат техника университети ректори этиб тайинланди. Бу ҳақдаги маълумот университет расмий сайтида берилган.

У бу лавозимда ТДТУни 2016 йилдан бери бошқариб келган Ризаев Фарҳод Ҳамидуллаевични алмаштирди.

Таъкидлаб ўтиш жоизки, 52 ёшли техника фанлари доктори, профессор Садритдин Туробжонов аввал Тошкент кимё-технологиялари институти ректори сифатида ишлаган.

Изоҳ билдириш