6374

Мансабдор шахсларга нисбатан жазо чоралари белгиланди

Ўзбекистон 15 май 17:45 320

Вазирлар Маҳкамасининг давлат ва хўжалик бошқарув органлари раҳбарлари, ҳокимлар ва бошқа мансабдор шахсларга нисбатан интизомий жазо чораларини қўллаш ҳақида Низом қабул қилинди.

Ушбу Низомда ҳукуматнинг турли босқичларида ишлайдиган, жумлаан қуйидаги тоифадаги мансабдор шахсларги нисбатан жазо чоралари қўллаш тартиби белгиланган.

1. Ўзбекистон Бош вазири ўринбосарлари, вазирлар ва уларнинг ўринбосарлари

2. Давлат қўмиталари, агентликлар, марказлар, инспекциялар раҳбарлари ва уларнинг ўринбосарлари

3. Қорақалпоғистон Республикаси вазирлар кенгаши раиси ва унинг ўринбосарлари

4. Вилоятлар, шаҳарла ва туманлар ҳокимлари ва уларнинг ўринбосарлари

5. Хўжалик бошқарув органлари раҳбарлари ва уларнинг ўринбосарлари Ушбу тоифадаги мансабдор шахсларга  айбли ҳаракати ёки ҳаракатсизлиги учун ҳайфсан, жарима ёки лавозимдан озод этиш каби жазо чоралари қўлланилиши мумкин.

Мансабдор шахслар томонидан амалга оширилган қоидабузарликларнинг айрим турларига жазо чоралари қуйигача белгиланган:

-Ҳужжат лойиҳалари керакли муддатда тайёрланмагани, ёки тайёрлаш муддати асоссиз чўзилгани учун мансабдор шахс маошининг — 10% гача жарима солиниши мумкин;

-Ҳужжатла лойиҳаларининг паст сифатда тайёрлангани, сифатсиз молиявий ва иқтисодий, ҳуқуқий экспертизадан ўтказилгани  учун  маошнинг — 20 %гача жарима;

-Жисмоний ва юридик шахслар мурожаатларини кўриб чиқиш муддатини мунтазам равишда бузган амалдорларга маошининг — 20% миқдорида жарима белгиланади;

-Президент ва Ҳукумат топшириқларини бажариш учтидан назорат паст сифатда ўрнатилгани учун маошнинг — 30% гача жарима солинади;

-Президент ва Ҳукумат топшириқларини бажармаган мансабдор шахсларга нисбатан маошнинг — 50% гача жарима солиниши ёки лавозимидан бўшатилиши мумкин;

Шунингдек, Низомда жариманинг энг катта миқдори 50% дан ортмаслиги ҳамда жарима қўллаш муддати бир йилдан ошмаслиги айтиб ўтилган.

Изоҳ билдириш