6239

MMA юлдузи Ҳабиб Нурмагомедов Ўзбекистонда семинар ўтказади

Спорт 13 май 19:31 441

Аралаш жанг санъати бўйича UFC йўналишида енгил вазнда иштирок этувчи россиялик жангчи Ҳабиб Нурмагомедов 21 май куни Ўзбекистонга келади. Спортчи бу ҳақида ўзининг ижтимоий тармоқдаги саҳифасида маълум қилди.

«Ўзбекистонга отланмоқдамиз. Семинар ўтказамиз, мухлислар билан суҳбатлашамиз ва Тошкент, Бухоро, Самарқанд шаҳарларига борамиз», — деб ёзади у Instagramда.

Нурмагомедов Тошкентга MMA жангчилари Зубайр Тухугов, Исламом Махачев, Абубакар Нурмагомедов ва Ислам Мамедовлар билан келади.

Спортчилар семинар-мулоқот чоғида мухлисларни қизиқтирган саволларга жавоб беришади. Бундан ташқари, жангчилар жиу-житсу бўйича Ўзбекистон чемпионатига фахрий меҳмон сифатида ташриф буюришади.

ASR.UZ нинг TELEGRAMдаги каналига қўшилинг ва сўнгги янгиликларни ўтказиб юборманг
Изоҳ билдириш