6185

«Пахтакор» футбол клуби раҳбариятида ўзгаришлар рўй берди

Спорт 12 май 22:38 461

Жамоа расмий сайтида маълум қилинишича, бугун «Пахтакор» клуби раҳбарияти таркибида ўзгаришлар амалга оширилди. Клуб Вице-президенти сифатида фаолият олиб борган Шодиев Бобур Қобулович клуб президенти этиб тайинланган. Клуб бош директори лавозимида ишлаб келган Аҳматджонов Умид Маҳаматджанович клуб вице-президенти лавозимини эгаллаган. Адисман Дмитрий Александрович «Пахтакор» клуби бош директори бўлган.

Бунгача клуб президенти сифатида фаолият юритган Тошкент шаҳар ҳокими Раҳмонбек Усмонов эндиликда клуб фахрий президенти ҳисобланади.

ASR.UZ нинг TELEGRAMдаги каналига қўшилинг ва сўнгги янгиликларни ўтказиб юборманг
Изоҳ билдириш