55298

Намангандаги тергов ҳибсхонасида маҳкума тўсатдан вафот этди

Ўзбекистон 23 октябрь 16:11 663

2019 йил 22 октябрь куни соат 02:30лар чамасида судининг ҳукмига кўра, ЖКнинг 168 ва бошқа моддалар билан узоқ муддатга озодликдан маҳрум этилган ва мазкур суд ҳукмидан норози бўлиб апелляция шикояти ёзган, Наманган вилояти ИИБ 6-сон тергов ҳибсхонасида сақланаётган маҳкума Шохиста М. (1976 й.т.) ўзи сақланаётган ҳибсхона камерасида тўсатдан саломатлиги ёмонлашиб, кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамасдан вафот этган. Бу ҳақда Бош прокуратура Матбуот котиби маълум қилди.

Суд-тиббий экспертизасининг дастлабки хулосасида, маҳкума Шохиста М.нинг ўлими «юракнинг камқонлик касаллиги, ўткир юрак қон томир етишмовчилиги натижасида келиб чиққанлиги, марҳумада тан жароҳатлари аниқланмаганлиги» кўрсатилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Наманган тумани прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Изоҳ билдириш