55052

Тошкент вилоятида ёнғин бир кишининг ўлимига сабаб бўлди

Ўзбекистон 23 сентябрь 14:28 286

2019 йилнинг 22 сентябрь куни соат 13:12да Тошкент вилояти Қибрай тумани Салар шаҳарчаси Тинчлик маҳалласида жойлашган Боғдорчилик-узумчилик ширкатига қарашли ҳудудда ёнғин содир бўлаётгани ҳақида ёнғин-қутқарув хизматига хабар келиб тушган.

Ўзбекистон Республикаси ФВВ ЁХББ ОАВ билан ҳамкорлик қилиш бўлинмаси маълумотида айтилишича, ёнғинни бартараф этишга битта ёнғин ўчириш бўлинмаси жалб этилган. Бўлинма воқеа жойига 12 дақиқада етиб борганда, очиқ майдонда қуруқ ўт ёнаётгани маълум бўлган. Кўрилган тезкор ҳаракатлар натижасида ёнғин бартараф этилиб, аланга майдони кенгайиши олди олинган. Ёнғин оқибатида 60 кв. метр майдонда қуруқ ўт ёнган.

Аянчлиси, ёнғинни бартараф этиш вақтида 1944 йилда туғилган фуқаро Б.А.нинг куйган ҳолдаги жасади топилган. Ёнғин сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда. Ёнғин ҳолати юзасидан терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда.

Изоҳ билдириш