55037

МИБ нореал қарздорлик масаласига ойдинлик киритди

Ўзбекистон 23 сентябрь 10:27 594
Фото: Asr.Uz

Мажбурий ижро бюроси Фарғона шаҳар бўлими томонидан 2019 йилнинг ўтган даврида электр энергияси ва табиий газдан асоссиз ҳисобланган қарздорликлари мавжуд жами 4319 та (шундан электр энергиясидан 501 та, табиий газдан 3818 та) аҳоли истеъмолчиларининг нореал қарздорликлари Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси директорининг 12.03.2018 йилдаги 28-ҚФ сонли фармойишига асосан ПК “Электрҳисоб” ва “Биллинггаз” дастуридан чиқарилиши таъминланиб, истеъмолчиларнинг ҳуқуқлари тикланган.

Хусусан, Фарғона шаҳар, Тенглик кўчаси, 21а-уйда яшовчи фуқаро Ш.Шокировга электр энергиясидан 19 млн. 139 минг сўм асоссиз ҳисобланган қарздорликдан норози бўлиб Бюронинг Фарғона шаҳар бўлимига мурожаат қилган. Бўлим томонидан ушбу ҳолат бўйича мутахассисларни жалб қилган ҳолда тўлиқ ўрганиш олиб борилиб, Фарғона шаҳар электр таъминоти корхонаси ПК “Электрҳисоб” дастурига муқаддам асоссиз равишда 21 млн.139 минг сўм миқдорида қарздорлик киритиб қўйилганлиги аниқланган ва мазкур қарздорлик асоссиз деб топилиб тегишли ҳужжатлар расмийлаштирган ҳолда дастурдан чиқарилган.

Шунингдек, Фарғона шаҳар, Қува кўчаси 6-уйда яшовчи фуқаро М.Маматхоновнинг 6 млн. 474 сўм қарздорлиги бўйича Бюронинг Фарғона шаҳар бўлими давлат инспектори истеъмолчининг яшаш манзилида ўрганганида электрни ҳисобга олиш прибори бўйича қарздорлик мавжуд эмаслигини аниқлаган ҳамда бу ҳақда бўлим раҳбариятига хабар берган. Истеъмолчи М.Маматхонов ва мутахассислар иштирокида ўтказилган текширишда 6 млн. 474 минг сўм қарздорлик мутлақо асоссиз эканлиги аниқланган ва истеъмолчининг электртаъминот корхонасидаги шахсий ҳисобварағидан ҳисобдан чиқарилган. Фуқаро М.Маматхоновни бир неча йиллардан буён қийнаб келаётган мазкур муаммо Бюро ходимлари томонидан бир неча кун ичида ҳал қилиб берилганидан миннатдорлигини маълум қилди.

Табиий газ бўйича Фарғона шахар Космонавт кўчаси 4-уйда яшовчи фуқаро Т.Максудов табиий газ бўйича асоссиз 1 млн. 120 минг сўм ҳисобланган қарздорликдан норози бўлиб Бюронинг Фарғона шаҳар бўлимига мурожаат қилган. Ўрганиш давомида, Т.Мақсудовнинг хонадони “Billinggaz”дастурида кўрсатгичи нотўғри тушганлиги аниқланиб, тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилган холда дастурдан чиқарилган.

Фарғона шахар Оқ-ариқ кўчаси 137а-уйда яшовчи фуқаро Й.Эргашев табиий газ бўйича асоссиз 1 млн. 752 минг сўм ҳисобланган қарздорликдан норози бўлиб Бюронинг Фарғона шаҳар бўлимига мурожаат қилган.
Ўрганиш давомида Й.Эргашевнинг хонадони “Billinggaz”дастурида 2018 йил октябрь кунига қадар норматив хонадон ҳисобида кетганлиги, аслида эса хонадонга газ ҳисоблаш ускунаси 2009 йилда ўрнатилганлиги ва тегишли далолатномалар борлиги аниқланган, ушбу ҳужжатлар асосида дастурга газ ҳисоблаш ускунаси рўйхатга қўйилди ва асоссиз ҳисобланган қарздорлик дастурдан олиб ташланди.

Шу каби, фуқаро М.Маматхоновга 8 млн. 747 минг сўм, М.Нишонбоевага 1 млн. 721,5 минг сўм, Н.Нуриддиновга 1 млн. 697,9 минг сўм, Н.Кодировга 2 млн. 629,1 минг сўм асоссиз ҳисобланган қарздорликлар ҳам ҳисобдан чиқарилган.

Ҳозирда интернет тармоқларида Мажбурий ижро бюроси ходимлари истеъмолчиларга асоссиз қарздорлик ҳисоблаётганликлари ва тўлашни талаб қилаётганликлари ҳақида бонг урилаётган хабарлар мутлақо асоссиздир, аксинча Мажбурий ижро бюроси ходимлари томонидан истеъмолчиларга таъминотчи корхоналар томонидан асоссиз ҳисобланилаётган қарздорликлар бартараф этилиб, уларнинг бузилган ҳуқуқлари тикланмоқда.

Изоҳ билдириш