55029

Лола Каримова ўз опаси Гулнора Каримова ҳақида фикр билдирди

Ўзбекистон 20 сентябрь 11:43 3 085

Ўзбекистоннинг биринчи Президенти Ислом Каримовнинг кенжа қизи Лола Каримова ўзининг Instagram’даги саҳифасида опаси Гулнора Каримованинг тақдирига оид саволга жавоб берди.

Кузатувчилардан бири, Лола Каримованинг пости остида қолдирилган комментларнинг бирида қуйидагича савол берган: «Ғалати саволим учун кечирасиз. Опангизга ачинмайсизми?».

Лола Каримова бунга жавобан, опасининг тақдирига ҳамдард эканини ёзган: «Мен унинг тақдирига ҳамдардман. Унинг озод қилиниши масаласига ижобий таъсир кўрсата олмайман. Шубҳасиз, бу менинг хоҳишимга эмас, балки суд тизимига боғлиқ… Мен опам учун фақат дуо қила оламан».

Изоҳ билдириш