54973

ЙПХ ходими хизмат машинасида пиёдани уриб кетди

Ўзбекистон 13 сентябрь 15:28 470

Тошкентда ЙПХ инспектори хизмат автомобилида пиёдани уриб юборди, жабрланувчи шифохонага ётқизилди.

Тошкент шаҳар ИИББ хабарига кўра, 12 сентябрь куни тахминан соат 8.00 да Чилонзор тумани Бунёдкор кўчасида ЙПХ инспектори кичик сержант Б.К. “Ласетти” русумли хизмат автомобилида ўз хизмат вазифаларини бажариш давомида, белгиланмаган жойдан йўлни кесиб ўтаётган пиёдани уриб юборган. Натижада ходим бошқарувни йўқотиб, йўл четида турган, 48 ёшли Зафар У.га тегишли бўлган “Ласетти” русумли автомобилга тўқнашган.

“ЙТҲ натижасида 46 ёшли Зафар А. тан шикастлари билан тиббий ёрдамга мурожаат қилган. Ҳозирги вақтда шифокорлар унинг ҳолатини қониқарли деб баҳоламоқдалар”, – дейилади хабарда.

Ушбу факт бўйича ИИББ ходимига нисбатан олиб борилаётган хизмат текшируви давомида ЙТҲ сабаби аниқланади.

Изоҳ билдириш