54952

Ҳусанов Нозим Бахтиёрович вазир этиб тайинланди

Ўзбекистон 12 сентябрь 11:36 1 739

Сергели тумани ҳокими Ҳусанов Нозим Бахтиёрович Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири этиб тайинланди ва бу ҳақидаги қарор Олий Мажлис Сенати аъзолари томонидан тасдиқланди. Бу ҳақида Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.

Нозим Ҳусанов узоқ йиллар давомида иқтисодчи сифатида банк соҳасида фаолият юритган. Қатор тижорат банклари ва Марказий банкда раҳбарлик лавозимларида ишлаган.

Тошкент шаҳар ҳокимининг иқтисодий ва ижтимоий ривожлантириш, хизматлар соҳаси ва тадбиркорлик масалалари бўйича ўринбосари ҳамда биринчи ўринбосари сифатида ҳам фаолият олиб борган.

Изоҳ билдириш