54949

Президент давлат хавфсизлик хизмати ваколатлари белгиланди

Ўзбекистон 11 сентябрь 12:16 1 099

2019 йил 5 сентябрдаги ЎРҚ-564-сон Қонун билан қонун ҳужжатларига тегишли ўзгартиришлар киритилди. Президент давлат хавфсизлик хизматига (ПДХХ) юритуви унга тааллуқли бўлган ишлар бўйича терговолди текширувларини ҳамда жиноят белгиларини ва уларни содир этган шахсларни аниқлаш учун тезкор-қидирув тадбирларини ўтказиш, жиноят иши бўйича далил сифатида фойдаланилиши мумкин бўлган маълумотларни аниқлаш ҳуқуқи берилди.

Хизмат ходимлари гувоҳ сифатида иштирок эта олмайдилар. ПДХХ ҳарбий хизматчилари томонидан содир этилган жиноятлар тўғрисидаги ишлар ҳарбий судларда кўрилади. Ушбу органнинг терроризмга қарши курашиш ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси соҳасидаги ваколатлари белгиланди.

Терроризмга қарши курашиш соҳасида:

Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси соҳасида:

ПДХХ биноларининг олд томонида, мажлислар залида ва унинг раисининг хизмат хонасида давлат байроғи ўрнатилади ва давлат герби жойлаштирилади. Расмий давлат рамзлари ПДХХ органларининг муҳрларига ва ҳужжатларининг бланкаларига туширилади.

Хизмат давлат мукофотларига тавсия этади, унинг раиси эса Президент номидан уларни топширади.

ПДХХнинг ҳарбий юкларини божхонада расмийлаштирганлик учун йиғимни тўлашдан озод этилади.

 

 

Изоҳ билдириш