54741

Ўзбекистонда пул алмашиши ҳақидаги миш-мишлар ростми?

Иқтисод 20 август 11:08 3 466

Кечадан бери Ўзбекистонда миллий валютамиз деноминация қилиниши ҳақида гап юрибди. Ҳозирча расмий изоҳ ёки муносабат билдирилмади. Фақатгина ички валюта бозоридаги ҳозирги вазият ва алмашув курси динамикаси тўғрисида маълумот берилди ҳалос.

Тасдиқланмаган ушбу хабарларда айтилишича, янги пул бирлиги 10.000:1 нисбатда муомалага киритилади.

Эски ва янги сўм 2020 йил давомида параллел ҳаракат қилади. Пластик картадаги пуллар 2020 йил 1 январдан автоматик равишда тўртта нолини йўқотади ва ҳоказо тахминлар…

Бу миш-мишлар остида қанчалик ҳақиқат ётибди? Иқтисод, инфляция ва валюта сиёсати билан боғлиқ ҳолат стабил бўлмаган ҳозирги шароитда деноминация қанчалик ўзини оқлайди?

Эслатиб ўтамиз, ўз валютасини 1:10.000 нисбатда деноминация қилган Беларусь хаттоки аввалроқдан янги купюраларнинг тақдимотини хам ўтказган эди. Эрон хам валютасини айни шу нисбатда деноминация қилишини яқинда эълон қилди.

Хуллас,  бугун соат 11:00 да Марказий банкда валюта сиёсати бўйича матбуот анжумани ташкил этилади. Ушбу тадбирда Марказий банкдагилар тарқалаётган миш-мишлар ва юзага келаётган миш-мишларга изоҳ берса керак. Унга қадар бу гап-сўзларга фикр билдириш ноўрин, деб ўйлаймиз. Кузатишда давом этинг.

Изоҳ билдириш