54733

Президент Шавкат Мирзиёев сафарга чиқди

Ўзбекистон 20 август 10:40 780

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ислоҳотларнинг бориши билан яқиндан танишиш мақсадида 20 август куни Қорақалпоғистон Республикасига жўнаб кетди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

Сафар давомида Мўйноқ, Қонликўл, Қораўзак, Тахиатош каби туманлар ва Нукус шаҳридаги бунёдкорлик ишларини кўздан кечириш, саноат корхоналари ва фермер хўжаликлари фаолияти билан танишиш, халқ билан мулоқот қилиб, янги лойиҳаларни белгилаш режалаштирилган. Ташриф икки кунга мўлжалланган.

Изоҳ билдириш