54719

Собиқ бош прокурор Рашиджон Қодировнинг жиноятлари акс этган ҳужжатли фильм намойиш этилади

Ўзбекистон 19 август 22:09 1 481

Ўзбекистоннинг собиқ бош прокурори Рашиджон Қодировнинг фаолияти давомида қилган жиноятлари акс эттирилган ҳужжатли фильм намойиш этилиши маълум бўлди, деб хабар беради «7news.uz».

Қайд этилишича, сиёсий шарҳловчи, журналист Комилжон Шамсиддиновнинг кадр орти овози остида тайёрланган фильмда қатор ўзгаришлар бўлган.

Фильмни тайёрлаш жараёнининг бошланишида лавҳалар ва фильмдан ўрин олган кадрларни Комилжон Шамсиддинов шарҳлаган ва кейинчалик «овоз»да ўзгариш бўлгани айтилмоқда.

МТРКнинг ижодий ва техник гуруҳи аъзолари томонидан тайёрланган кўрсатувдан собиқ бош прокурорнинг мансаб ваколатини суиистеъмол қилгани, порахўрлиги ва шунга ўхшаш қатор оғир жиноятларда айблангани акс эттирилган фактлар ўрин олган.

Кўрсатув тайёр ва у катта эҳтимол билан аввал «Ўзбекистон 24» ва қисқа вақт фарқи билан барча давлат ва хусусий телеканаллар орқали эфирга узатилиши айтилмоқда.

Изоҳ билдириш