54704

Ўзбекистонда доллар янги марраларни забт этмоқда

Иқтисод 19 август 10:25 1 044

Ўзбекистон тижорат банклари хорижий валютани сотиш ва сотиб олиш курсини яна оширишди.

19 августдан бошлаб қатор банклар долларни 9150 сўмдан, еврони 10 510 сўмдан сотиб олишмоқда. Долларни сотиш курси 9200 сўм, евро эса – 10 510 сўм.

Қуйида янги курслар белгиланган банклар рўйхатини келтирамиз:

Ипотека банк

Доллар: сотиб олиш – 9100, сотиш – 9200

Евро: сотиб олиш – 10 000, сотиш – 10 200;

Asia Alliance Bank

Доллар: сотиб олиш – 9130, сотиш – 9200

Евро: сотиб олиш – 9600, сотиш – 10550;

Kapitalbank

Доллар: сотиб олиш – 9150, сотиш – 9200

Евро: сотиб олиш – 9700, сотиш – 10 760;

Халқ банки

Доллар: сотиб олиш – 9040, сотиш – 9180

Евро: сотиб олиш – 9500, сотиш – 10 200.

Эслатиб ўтамиз, 16 августдан бошлаб долларнинг расмий курси 9061 сўмни, евро эса 10 092,14 сўмни ташкил қилади.

 

Изоҳ билдириш