54692

Наманганда бир гуруҳ ўсмирлар тенгдошини дарахтга боғлаб қўйиб, уни таҳқирлади

Ўзбекистон 19 август 9:17 665

Facebook’даги «Халқ билан мулоқот» гуруҳида бир гуруҳ ўсмирларнинг тенгдошини дарахтга боғлаб қўйиб, уни таҳқирлаётгани акс этган видео эълон қилинди.

Қайд этилишича, ушбу ҳолат Наманганда юз берган.

Видеода етти ўсмирнинг дарахтга боғланган тенгдошининг устидан сув, майонез, кетчуп қуяётгани, унга қарата тухум ва тарвуз пўчоқларини отаётганини кўриш мумкин. Кадр ортида кулгу овози эшитилади.

Facebook фойдаланувчилари ўсмирларнинг ушбу ҳаракатини кескин қоралаб, танқидий изоҳларни ёзиб қолдирган.

Изоҳ билдириш