54531

Э Ъ Л О Н

Ўзбекистон 26 июль 10:32 1 017

Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси Пойтахт ички ишлар органларида мавжуд бўлган “Катта инспектор-методист” (жисмоний тайёргарлик бўйича) лавозимларигаишга қабул қилиш учун танлов эълон қилади.

Танлов, жорий йилнинг 7 август кунига қадар соат 09.00дан 18.00гача Тошкент шаҳар, Миробод тумани, Сайид Барака кўчаси, 7-уйда жойлашган Тошкент шаҳар ИИББ Кадрлар бошқармаси биносидаги “Тошкент шаҳар Ички ишлар органлари хизматига қабул қилиш маркази”да бўлиб ўтади.

 

НОМЗОДЛАРГА ҚУЙИЛАДИГАН ТАЛАБЛАР:

– номзодлар олий маълумотга эга (Ўзбекистон Давлат жисмоний тарбия университети битирувчилари афзал ҳисобланишади) бўлишлари ва Тошкент шаҳрида яшовчи фуқаролар бўлишлари керак;

– ёш тоифаси – 30 ёшгача (30 ёшдагилар ҳам);

– бўй билан боғлиқ талаблар: эркаклар учун – 175 смдан паст бўлмаган, аёллар учун – 170 см дан паст бўлмаган;

– эркаклар Қуролли Кучлар сафида муддатли ҳарбий хизматни ёки сафарбарлик чақируви резервидаги ҳарбий хизматни ёхуд олий ўқув юртларида ҳарбий тайёргарликни ўтаган бўлиши шарт;

– номзодлар камида спорт усталигига номзод бўлишлари ва қўл жанги ёки бошқа мураббийлик тажрибасига эга бўлишлари лозим.

Изоҳ билдириш