54471

Самарқандда мудҳиш ЙТҲ содир бўлди

Ўзбекистон 24 июль 10:15 909

23 июль куни соат 04:00 ларда Самарқанд шаҳрида Nexia ва «ЗиЛ» юк машинаси ўртасида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида икки киши ҳалок бўлди, деб хабар берди Zarnews.

Ибн Сино кўчасида «Ислом Ишқулович » МЧЖга тегишли йўналишсиз такси ҳаракат вақтида йўлнинг қарама-қарши тарафига чиқиб кетиб «ЗиЛ» юк машинаси билан авария содир этган.

Кўнгилсиз ҳодиса оқибатида 1991 йилда туғилган такси ҳайдовчиси ва унинг ичида бўлган йўловчи воқеа жойида ҳалок бўлган.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Самарқанд вилоят ИИБ ЙҲХБ томонидан тергов-суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги Самарқанд вилояти транспорт бошқармаси барча ҳайдовчиларни йўл ҳаракати қоидаларига қатъий амал қилишга чақирди.

Изоҳ билдириш