54461

Қашқадарёда туман ҳокими ўринбосари ёқиб юборилди

Ўзбекистон 24 июль 9:48 852
Фото: Teletype

Қашқадарёнинг Яккабоғ тумани ҳокими ўринбосари Мансур Туймаев (1976 йилда туғилган, суратда) “Ҳисор Сарлочин” компаниясига тегишли савдо дўконларини бузиш ишларини ташкиллаштираётган вақтда, мазкур жамиятда ишловчи фуқаро Б.И. (1963 йилда туғилган) ўзига тегишли савдо дўконини бузилишига фаол қаршилик кўрсатиб, Туймаевнинг юзига елим идишда бўлган бензинни сепиб, уни ёқиб юборган. Бу ҳақда «Ҳалқ сўзи» Бош прокуратура матбуот хизматига асосланиб хабар берди.

Матбуот хизматига кўра, ҳодиса оқибатда туман ҳокими ўринбосари танасининг 35—40 фоизи куйиб, шифохонага ётқизилган. Фуқаро Б.И.га нисбатан эса туман прокуратураси томонидан Жиноят кодексининг 25, 97-моддаси 1-қисми (қасддан одам ўлдиришга суиқасд қилиш) билан жиноят иши қўзғатилган ва у ушланган.

Тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Изоҳ билдириш