54447

Мэнни Пакьяо – 40 ёшида яна чемпион бўлди (видео)

Ўзбекистон 22 июль 11:33 481

Дунёнинг энг шиддатли боксчиси номини олган филиппинлик Мэнни Пакъяо яна бир афсонавий ғалабага эришди. Шанба оқшом АҚШда бўлиб ўтган жангда Пакьяо ҳакамлар қарори билан ғолиб деб топилди.

Профессионал боксчиларнинг 12 раунли жанги жуда қизиқ бўлди. 30 ёшли Кит Турман жангни жуда фаол бошлади. Раунд бошида унинг усуворлиги яққол сезилиб турсада раунд ўртасида филиппинлик боксчи рақибини нокдаунга учратишга муваффақ бўлди.

Пакьяо устуворлиги бешинчи раундгача давом этди. Олтинчи раундга келиб Кит Турман ҳам ўзини кўрсата бошлади. Унинг зарбалари аниқроқ ва кучлироқ туша бошлади. Устига устак Пакьяонинг ҳам чарчагани сезила бошлади.

Изоҳ билдириш