54321

ИИВ тизимида янги тайинловлар амалга оширилди

Ўзбекистон 12 июль 23:48 218

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг Марказий аппарати ва ҳудудий тизимларида навбатдаги лавозим тайинловлари амалга оширилди, деб хабар қилди ИИВ матбуот хизмати.

Қуйидагилар раҳбарлик лавозимларига тайинландилар:

Полковник Рустам Абдумажитович Тошпўлатов – Ўзбекистон Республикаси ИИВ Транспортда хавфсизликни таъминлаш бош бошқармаси бошлиғи лавозимига;

Подполковник Элдор Маҳмудович Алкаров – Самарқанд вилояти ИИБ Транспортда хавфсизликни таъминлаш бошқармаси бошлиғи лавозимига;

Подполковник Олим Мардонович Файзиев – Бухоро вилояти ИИБ Транспортда хавфсизликни таъминлаш бошқармаси бошлиғи лавозимига.

Изоҳ билдириш