54169

Гулнора Каримованинг жазони ўташ муассасасидаги шарт-шароитлари Адлия вазирлиги томонидан ўрганилади

Ўзбекистон 4 июль 6:30 769

Сўнгги пайтларда турли Интернет ахборот ресурслари ва ижтимоий тармоқлар орқали бугунги кунда суднинг ҳукмига асосан тегишли жазони ўтаётган маҳкума Г.И.Каримованинг жазони ўташ муассасасидаги шарт-шароитлар хусусида билдирилаётган турли хабарлар юзасидан Адлия вазирлиги томонидан маҳкума сақланаётган Тошкент вилояти Зангиота туманидаги умумий тартибли 21-сон аёллар колониясида ўрганиш ўтказилмоқда.

Оммавий ахборот воситалари ва ижтимоий тармоқлар фойдаланувчиларини мазкур масала юзасидан турли хил асоссиз хабарлар тарқатмасликка чақирамиз.

Адлия вазирлиги ўрганишлар натижаси юзасидан қўшимча ахборот тақдим қилади.

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлими

Каналга уланиш:
https://t.me/huquqiyaxborot

Изоҳ билдириш