54157

Андижон темир йўл бекатида фуқарони поезд босиб кетди (видео)

Ўзбекистон 3 июль 11:33 894

Андижон иккинчи темир йўл бекатида тунда фуқарони поезд босиб кетди, деб хабар қилади «Замон» информацион дастури.

Андижон локомотив депоси машинисти тепловоз билан бўш вагонларни саралаётганда маст ҳолдаги эркак темир йўл рельсларига оёқларини қўйиб ухлаб ётган бўлган. Натижада аянчли ҳодиса юз берган.

Фуқаро вилоят кўп тармоқли тиббиёт марказига жойлаштирилган. У икки оёғидан ҳам айрилган.
Тўлиқ тафсилотлар билан қуйидаги видеолавҳа орқали тамоша қилишингиз мумкин.

Изоҳ билдириш