54098

1 июлдан кира қилиш учун машинани бўяш шарт эмас

Ўзбекистон 1 июль 12:12 742

2019 йил 1 июлдан кира қилиш учун машинани бўяш шарт эмас. Йўналишсиз такси рангини қонун ҳужжатларида талаб қилинган рангга мувофиқ ҳолга келтириш учун (вилоятларда сариқ ва Тошкент шаҳрида фил суяги ранги) ўзи елимланадиган материаллардан фойдаланишга йўл қўйилади, уларни бўяш шарт эмас.

Йўналишсиз таксилар автобуслар учун ажратилган махсус ҳаракат йўналишида ҳаракатланиши ҳамда “Тўхташ тақиқланади” белгиси амал қилиш ҳудудида тўхташи мумкин.

Халқаро автомобилда ташишга хорижий/кўп томонлама рухсатномаларни олиш учун аризалар бир иш куни мобайнида кўриб чиқилади.

Изоҳ билдириш