54091

Юнусободда бензовоз ёниб кетди (+видео)

Ўзбекистон 1 июль 10:58 351

Тошкентнинг Юнусобод туманида жойлашган ёқилғи қуйиш шохобчаларининг бирида турган бензовоз ёниб кетди. Бу ҳолат тасвирланган видео Telegram’даги «Эхо Uzbekistanа» каналида эълон қилинди.

Ёнғин ёқилғи қуйиш шохобчасига ҳам ўтиб, уни буткул қамраб олган.
 
Видеода ўт ўчирувчилар оловни ўчиришга ҳаракат қилаётганини кўриш мумкин.
 
Ҳозирча ҳодиса тўғрисида расмий маълумот берилмади.

Изоҳ билдириш