54007

Ҳарбий тавсияномага эга абитуриентлар учун алоҳида квота кўрсаткичлари тасдиқланди

Ўзбекистон 20 июнь 22:55 304

Ўзбекистон Президентининг 2019/2020 ўқув йилида Ўзбекистон Республикасининг олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилишнинг давлат буюртмаси параметрлари тўғрисидаги қарори тасдиқланди, бу ҳақда «Халқ сўзи» хабар беради.

Қарор билан 2019/2020 ўқув йили учун Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари сафида муддатли ҳарбий хизматни ўтаб, ҳарбий қисм қўмондонлигининг тавсияномаларига эга бўлганлар учун бакалавриатнинг кундузги, сиртқи ва кечки таълим шаклининг ҳар бири бўйича алоҳида беш фоизли қабул кўрсаткичлари тасдиқланди.

Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари сафида муддатли ҳарбий хизматни ўтаб, ҳарбий қисм қўмондонлиги тавсияномаларига эга бўлганлар учун бакалавриатнинг кундузги (4008 та ўрин), сиртқи (908 та ўрин) ва кечки (99 та ўрин) таълим шаклининг ҳар бири бўйича алоҳида беш фоизли қабул кўрсаткичлари тасдиқланган.

Изоҳ билдириш