53999

Бош вазирга янги ўринбосар тайинланди

Ўзбекистон 20 июнь 22:35 1 308

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги ялпи мажлиси бўлиб ўтмоқда. «Депутатлар Бош вазир томонидан киритилган Бош вазир ўринбосари номзодини тасдиқлашди» дея хабар берди «Юксалиш» умумиллий ҳаракати.

Унга кўра, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари Баситханова Ильмира Иркиновнани Бош вазир ўринбосари лавозимига маъқуллаш тўғрисида қарор қабул қилинган.

Ильмира Боситхонова бу лавозимда Бош вазир ўринбосари — Хотин-қизлар қўмитаси раиси Танзила Норбоева ўрнини эгаллади.

Баситханова 2016 йил 12 декабрдан бери Соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари лавозимига тайинланган эди. 2011-2016 йилларда эса Ўзбекистон бош вазирининг ўринбосари, Хотин-қизлар қўмитасининг раиси лавозимида ишлаган.

Изоҳ билдириш