53619

Тошкентда «IMZO»нинг юк автомашинаси ёниб кетди (фото+видео)

Ўзбекистон 30 май 19:00 1 580

Жорий йилнинг 30 май куни соат 11:52да Тошкент шаҳар ЁХБ куч ва воситаларини бошқариш ва мувофиқлаштириш марказига Яшнобод тумани, Оҳангарон шоҳ кўчаси 11-уй олдида “Газель” русумли юк ташиш автомашинасида ёнғин содир бўлаётганлиги ҳақида хабар келиб тушган.

Ўзбекистон Республикаси ФВВ ЁХББ ОАВ билан ҳамкорлик қилиш бўлинмаси хабарига кўра, воқеа жойига 2 та ёнғин ўчириш бўлинмалари жалб этилган. Кўрилган тезкор ҳаракатлар натижасида ёнғин бартараф этилган.

Ёнғин оқибатида автомашинасининг мотор, салон қисми ва юкхонасидаги маҳсулотлари қисман ёниб зарарланган. Тан жароҳати олганлар йўқ.

Ёнғинни келиб чиқиш сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда, дейилади хабарда.

Изоҳ билдириш