53523

2019 йил 2 сентябридан мактабга тасдиқлаган формада келиш мажбурийми?

Ўзбекистон 29 май 7:21 642

​​Ўзбекистонда 2019/2020 ўқув йилидан ягона мактаб формаси жорий этилади, дея эслатмоқда Халқ таълими вазирлиги. Бу ҳақдаги тегишли қарор Вазирлар Маҳкамаси томонидан 2018 йил 15 августида тасдиқланган.

Якунига етган 2018/2019 ўқув йилида ўқувчилар қарор билан тасдиқланган мактаб формасини кўнгилли равишда кийишлари мумкин эди. 2019 йил 2 сентябридан эса мактабга  тасдиқлаган формада келиш мажбурий.

“Ўзтўқимачиликсаноат” мактаб формасини тикадиган корхоналар рўйхатини вилоятлар кесимида шакллантиради. Ҳар бир ҳудудда форма сотадиган савдо нуқталари ташкил этилади, уларнинг манзили ОАВда эълон қилинади.

Халқ таълими вазирлиги вакилларининг алоҳида таъкидлашларича, мактаб формаси учун нархлар ишлаб чиқарувчилар томонидан “эркин бозор муносабатларидан келиб чиқиб” белгиланади.

Формани тикувчи корхоналар ота-оналардан ҳали ишлаб чиқарилмаган мактаб формаси учун аванс тўловларини йиғишга ҳақли эмас. Мактаб директорлари ва ўқитувчиларига мактаб формаси олди-сотдисида қатнашиш тақиқланган, ота-оналар формани савдо нуқталарида ўзлари харид қилишлари керак.

Аввалроқ ижтимоий тармоқларда мажбурий мактаб формасининг нархлари, боланинг ўлчамларига қараб, 160 минг сўмдан 240 минг сўмгача фарқланиши ҳақидаги маълумотлар пайдо бўлганди. @trolluz’нинг ёзишича, Хитойдан шунга ўхшаш формаларни 36,5 минг сўмдан олиш мумкин.

Изоҳ билдириш