53477

Пахтачи тумани ҳокими вазифасидан озод этилди

Ўзбекистон 27 май 14:32 1 000

Самарқанд вилояти Пахтачи туманида халқ депутатлари туман кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтмоқда. Бу ҳақда Самарқанд вилояти ҳокимининг Telegram’даги каналида хабар берилди.

Сессияда қайд этилишича, Пахтачи туман ҳокими Воҳид Раҳимов ўз аризасига кўра эгаллаб турган лавозимидан озод этилди.

Шу вақтгача Давлат молиявий назорат бошқармаси бошлиғи вазифасида ишлаб келган Ҳамдамов Музаффар Язданқулович Пахтачи тумани ҳокими вазифасини бажарувчи лавозимига тасдиқланди.

Изоҳ билдириш