53389

Учтепа туманига янги ҳоким тайинланди

Ўзбекистон 22 май 11:41 842

Фарҳод Абдуллаев Тошкент шаҳар Учтепа тумани ҳокими лавозимига тасдиқланди. «Газета.уз»нинг хабар беришича, у бунгача 35-Тузел сайлов округи депутати, коммунал хужалик ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш масалалари бўйича доимий раиси лавозимларида фаолият кўрсатган. 2011—2018 йилларда «Ўзиккиламчиранглиметалл» корхонасига раҳбарлик қилган.

Туманнинг аввалги ҳокими Шуҳрат Отамуҳамедов ҳамда туман давлат солиқ инспекцияси ва ИИБ бошлиқлари 10 май куни Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев раҳбарлиги остида туманни ривожлантириш масалалари бўйича йиғилишдан сўнг вазифасидан озод қилинган эди.

2017 йилдан Тошкент вилояти Ангрен туман Давлат солиқ инспекцияси бошлиғи лавозимида фаолият кўрсатиб келаётган Рустам Аширматов Учтепа тумани давлат солиқ инспекцияси бошлиғи этиб тайинланган.

Учтепа тумани бўйича ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси бошлиғи лавозимига Сайфулло Аҳмедов номзоди тасдиқланган. У 2018—2019 йилларда Тошкент шаҳар ИИББ Жиноят қидирув бошқармаси бошлиғининг ўринбосари — гиёҳвандлик воситалари билан қонунга хилоф равишда муомала қилишга қарши курашиш бўлими бошлиғи лавозимида фаолият юритган.

Шунингдек, 2018 йилдан Самарқанд вилояти прокурорининг ўринбосари лавозимида ишлаган.

Изоҳ билдириш