53286

Ўзбекистонда ер силкиниши қайд этилди

Ўзбекистон 17 май 10:09 923

Бугун, 17 май куни Ўзбекистонда 3,8 магнитудали зилзила содир бўлди. Бу ҳақда ФВВ матбуот хизмати хабар берди. Координаталар 38,13 градус шимолий кенглик, 67,50 градус шарқий узунлик.

Магнитуда М=3,8. Чуқурлик ҳ=5 км. Тошкентгача масофа 378 км жанубий йўналиш бўйича.

Ўзбекистон ҳудудида ер силкиниши Термизда (103 км) 2 баллни ташкил этган. Талофатлар ва жабрланганлар тўғрисида маълумот келтирилмаган.

Изоҳ билдириш