53201

Тўрт нафар боласини сотган Она қўлга олинди

Ўзбекистон 7 май 14:46 1 121

Дастлабки тергов ҳужжатларига кўра, 16.07.1982 йилда туғилган, Ўзбекистон Республикаси фуқароси С.З хеч қандай ижтимоий фойдали меҳнат билан шуғулланмасдан, жиноят содир этиш йўлига кириб, одам савдоси, яъни ўн саккиз ёшга тўлмаганлиги айбдорга аён бўлган шахсни сотишда ифодаланган жиноятни қуйидаги ҳолатда содир этган. Бу ҳақида Тошкент шаҳри аэропортларида хавфсизликни таъминлаш бошқармаси Asr.Uz`га маълум қилди.

Жумладан, у ғаразли ва паст ниятда, ноқонуний йўл билан даромад орттириш мақсадини кўзлаб, 2018 йил 06 апрель куни тезкор тадбир иштирокчиси бўлган “Хамид” исмли шартли ном остидаги “Тошкент-товар” ЖХТБ ЖҚГ катта тезкор вакили майор Х.Х билан ўзининг 2018 йил 13 январь куни туғилган фарзандини гўёки боқишга қийналаётганлиги, яшаш учун уй-жойи йўқлиги, даволаниш учун пул керак бўлганлиги, яшаш шароити оғир бўлганлигини бахона қилиб, фарзандининг ўн саккиз ёшга тўлмаганлигини била туриб, уни 1000 АҚШ доллари эвазига сотишни билдириб, жиноий режасини амалга ошириш мақсадида Х.Х билан 2018 йил 06 аперль куни учрашишга келишган.

Шундан сўнг, тезкор тадбир “Тошкент-товар” ЖХТБ ЖҚГ катта тезкор вакили майор Х.Х “Тошкент-Марказий” вокзалида ЖХТБ ТваЭҚКБ тезкор вакили майор Б.Ш.га тақдим қилиниб, шу куни соат 16-30да Тошкент шахар, Миробод тумани, Туркистон кўчасининг “Тошкент-Марказий” вокзали яқинидаги йўл четида турган тезкор тадбир иштирокчиларига тегишли бўлган, оқ рангли “Спарк” русумли автомашина ичида С.З ўзининг ўн саккиз ёшга тўлмаган фарзанди, яъни 17.01.2018 йилда туғилган М.С.ни Х.Х. ва Б.Ш. га 1000 АҚШ доллари эвазига сотиб, пулларни олган вақтида, жиноят устида қўлга олиниб, тегишли хужжатлар расмийлаштирилган.

Бундан ташқари, дастлабки тергов давомида аниқланган холатларга асосан, С.З жами 5 нафар фарзанд кўрганлигини, шулардан биринчи фарзанди 2011 йилда оғир касаллиги сабабли вафот этганлиги, 2014 йилда Хоразм вилоятидан бўлган шахс билан танишиб қолиб, у билан ишқий муносабатларда бўлиб, ундан хомиладор бўлиб қолиб, 24.10.2014 йилда Тошкент вилояти, Зангиота туманидаги туғруқ бўлимида эгизак фарзандларни дунёга келтирганлигини, шундан сўнг ушбу фарзандларини сотиш орқали мумай даромад орттириш пайига тушиб, дастлаб эгизакларнинг каттасини, сўнг кичкинасини Тошкент вилояти, Оққурғон туманида яшовчи шахсларга сотиб юборган.

Шнингдек, у ўзининг жиноий харакатларини давом эттириб, асли Қашқадарёлик бўлган шахс билан танишиб қолиб, у билан ишқий муносабатларда бўлиб юриб, ундан хомиладор бўлиб қолиб, 30.12.2015 йилда Тошкент вилояти, Янгийўл туманидаги туғруқ бўлимида ўғил фарзандни дунёга келтирганлигини ва уни сотиш орқали мумай даромад орттириш мақсадида, ушбу фарзандини аввалдан келишилганидек Т.Я исмли шахсга сотиб юборганлиги аниқланган.

 

Изоҳ билдириш