53059

ИИББ: 23-меҳрибонлик уйидаги ҳодиса бўйича жиноий иш очилди

Ўзбекистон 3 май 10:17 661
Интернетда Юнусобод туманидаги 23-меҳрибонлик уйи тарбияланувчиси 15 ёшли Р.С.га тан жароҳатлари етказилгани ҳақида маълумот эълон қилинди.
Тошкент ИИББ маълум қилишича, 30 март куни Тошкент шаҳар прокуратураси томонидан ушбу ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 110-моддаси («Қийнаш») 2-қисми «а» банди бўйича жиноий иш қўзғатилган. 7 апрель куни иш Юнусобод туман ИИБга кейинги тергов ўтказиш учун юборилган. Тергов давом этмоқда.
Суд-тиббиёт экспертизаси хулосасига кўра, болада ҳақиқатдан ҳам енгил тан жароҳатлари аниқланган. Меҳрибонлик уйининг тарбиячиларидан бири тан жароҳатлари етказишда гумон қилинмоқда.
Ҳозирги вақтда ўсмир Тошкент шаҳар ИИББ Вояга етмаган шахсларга ижтимоий-ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш марказида профессионал психологлар ҳамда тарбиячилар кузатуви остида.
Изоҳ билдириш