53003

Тошкентдаги руҳий касалликлар клиник шифохонасида рўй берган ҳодиса бўйича расмий маълумот берилди (видео)

Ўзбекистон 1 май 16:12 1 257

Турмуш ўртоғи Тошкент шаҳар руҳий касалликлар клиник шифохонасида даволанаётган аёлнинг мурожаати интернетда яшин тезлигида тарқалди.

25 апрель куни 102 рақамига фуқаро Р.А.дан хабар келиб тушган. У юқорида кўрсатилган беморнинг қариндоши бўлиб, шифохона тиббий ходими бемор А.И.га тан жароҳатлари етказгани ҳақида маълум қилган.  Бу хақида Тошкент шаҳар ИИББ хабар берди. Шифохонада даволанаётган беморлар бу ерда ишловчи тиббий ходимлар томонидан мунтазам таҳқирланиши ҳақида хабар берган.

Ушбу мурожаат бўйича Миробод тумани Ички ишлар бошқармаси томонидан терговга қадар текширув ўтказилмоқда, унинг натижалари бўйича қонунчиликда кўзда тутилган чоралар кўрилади.

ИИББ хабарига кўра, ушбу мурожаат Тошкент шаҳар прокуратураси томонидан назоратга олинган.

Изоҳ билдириш