53000

Қашқадарёда шифокор чақирувга ғирт маст ҳолатда борди (видео)

Ўзбекистон 1 май 15:18 763

30 апрель куни ижтимоий тармоқлар орқали чақирувга маст ҳолатда боргани маълум қилинган шифокор тасвирга туширилган видеолавҳа тарқалди.

Ушбу ҳолат Қашқадарё вилояти Муборак тумани Қора-қум қишлоғида кузатилган.

28 апрель куни 9 ёшли беморга ёрдам кўрсатиш мақсадида Қиёт қишлоғидан соат 22:30 да чақирилган тез ёрдам хизмати машинаси бир соат деганда етиб келади. Бунинг устига шифокор оёқда тура олмайдиган даражада маст ҳолатда бўлади. Беморнинг яқинлари шифокордан болани тиббий кўрикдан ўтказмасдан кетишини талаб қилади.

Ушбу воқеа вазирликнинг етакчи мутахассислари томонидан назоратга олинган. Айни шу шифокорга аввал касб этикасига риоя этмаганлиги туфайли турли чоралар кўрилгани аниқланган.  Юқоридаги ҳолат туфайли шифокор Эшмамат Ботиров билан меҳнат шартномаси бекор қилиниб, у ўз вазифасидан четлатилган.

Шунингдек, Муборак туман тиббииёт бирлашмаси бош шифокори О.Насимовга ҳам «жарима» интизомий жазоси қўлланилган.
 

Изоҳ билдириш