52973

ТИВ Тулада ўзбекистонлик аёлнинг ваҳшийларча ўлдирилиши юзасидан изоҳ берди

Ўзбекистон 1 май 10:41 642

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги Тулада ўзбекистонлик аёлнинг шафқатсизларча ўлдирилиши юзасидан изоҳ берди.

Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизматининг хабар беришича, Россия Федерацияси Жиноят кодексининг 105-моддаси 1-қисмида (одам ўлдириш) кўзда тутилган жиноят аломатлари бўйича жиноят иши очилган. Мазкур қотилликни амалга оширганликда гумонланаётган 34 ёшли эркак қўлга олинган.

«Консуллик-ҳуқуқий департаменти марҳуманинг оила аъзолари ва яқинларига ҳамдардлик изҳор этади ҳамда элчихона Консуллик бўлими ушбу мудҳиш ҳодисани марҳуманинг жасадини Сурхондарё вилоятига олиб келишда кўмаклашиш мақсадида назоратда ушлаб турганини маълум қилади», – дейилади ТИВ хабарида.

Аввалроқ 29 апрель куни Тула областининг Узловая шаҳридаги «Пятерочка» супермаркетида россиялик 34 ёшли Андрей.К 33 ёшли Умида исмли кассир аёлга ҳужум қилиб, пичоқ билан 20га яқин жароҳат етказгани, аёл касалхонада ҳаётдан кўз юмгани хабар қилинганди.

Изоҳ билдириш