52966

МИБ «Ўрганган кўнгил»нинг янги қилмишини фош этди

Ўзбекистон 1 май 10:03 991

Мажбурий ижро бюроси органлари томонидан тармоқлардан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари фош этилиб, тегишли чоралар кўрилмоқда.

Бироқ, жавобгарликка тортилишига қарамасдан, яна эскича одат ёндашадиганлар ҳам йўқ эмас.

Навоий шаҳрида яшовчи О.Одилов фойдаланган электр энергияси учун тўловларни амалга оширишни унчалик хушламади, тўғрироғи умуман хоҳламайди.

Бундай хулосага келинишига сабаб, унинг бир йилда икки маротаба Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 101-моддаси билан маъмурий жавобгарликка тортилганлигидир.

2018 йилнинг декабрь ойида қарздорлиги сабабли тармоқдан узилиб, маъмурий баённома расмийлаштирилганлигига қарамай, белгиланган тартибда қайта улов учун энг кам ойлик иш ҳақининг 2 баробари миқдорида жаримани тўламасдан, 2019 йилнинг февраль ойида яна электр энергияси тармоғига тўғридан-тўғри уланиб фойдаланиши натижасида таъминотчи корхона манфаатларига 314 000 сўм миқдорида зарар етказган. “Ўрганган кўнгил”нинг бу қилмиши унга нисбатан энг кам ойлик иш ҳақининг 10 баробари миқдордаги жарима қўлланилишига сабаб бўлди.

Изоҳ билдириш